Юридик коллежларга қабул жараёнлари бошланди

Юридик коллежларга қабул жараёнлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида “юриспруденция” йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2018 йилнинг 2–25 октябрь кунлари амалга оширилади.

Абитуриентлар Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • юридик коллеж директори номига ариза;
  • умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;
  • 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
  • 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

Ҳужжатлар бевосита ҳудудий юридик коллежларида ташкил этилган Қабул комиссияси томонидан соат 8:30 дан 18:00 га қадар қабул қилинади. Дам олиш куни – якшанба.

Мурожаат учун манзил ва телефонлар.